Ўқитувчилар ва ассоциациялар учун платформа «Ўзбекистондаги мустақил ўқитувчилар ассоциациялари имкониятларини кенгайтириш» лойиҳаси доирасида яратилган. Ўқитувчилар ассоциациясининг мақсади — жамиятда ўқитувчиларнинг мавқеини ошириш, ўқитиш усулиятини такомиллаштириш, ҳуқуқий билим ва кўникмаларни ривожлантириш, ўқув жараёнига замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини жорий этишга кўмаклашиш, шунингдек танловлар, маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда яқин ҳамкорлик қилиш ҳамда тажриба алмашишдир.
Порталнинг асосий мақсади — ўқитувчиларга ҳар томонлама ёрдам беришдир.
Жамиятда ўқитувчининг роли ва мавқеини кўтариш.
Ўқитувчиларнинг мулоқоти ва ўзаро ҳамкорлиги учун майдон.
«Ўқитувчидан ўқитувчига» тамойили асосида ёрдам.
Ўз вақтида профессионал маслаҳат олиш.
Таълим соҳасидаги танловлар, грантлар ва ярмаркалар ҳақида тўлиқ маълумот.
Электрон, видео ва услубий ресурсларнинг кенг базасини яратиш.